Ислом Каримовнинг сафдоши вафот этди
Ўзбекистон Молия вазирининг собиқ ўринбосари Виль Беганов 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, Беганов Ислом Каримов молия вазирлигини бошқарган пайтларда унинг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. У вазирликда 1997 йилгача фаолият кўрсатган, Давлат солиқ қўмитаси раиси, биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Виль Беганов «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter