Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иситиш мавсуми: ҳокимлик аҳолини «сабр қилиш»га чақирди

Иситиш мавсуми: ҳокимлик аҳолини «сабр қилиш»га чақирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бўйича баёнот билан чиқди. 

«Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда аҳолидан иситиш мавсуми бошланиши билан боғлиқ бир-бирига қарама-қарши фикрлар кўпаймоқда.

Маълум қиламизки, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз,  аввал 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг