Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ис газидаги ўлим ҳолатлари учун масъуллар енгил жазолар билан қутулиб қолган

Ис газидаги ўлим ҳолатлари учун масъуллар енгил жазолар билан қутулиб қолган

Ис гази билан заҳарланиш бўйича прокуратура органлари 105 та текшириш ўтказган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан мутасадди ташкилотларга 30 дан ортиқ тақдимнома, 25 тадан зиёд огоҳлантирувлар киритилиб, 25 нафар шахс интизомий ва 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда бугун, 24 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йигирма олтинчи ялпи мажлис олдидан ўтган мажлисида айтилган. Унда қўмита раиси Қ.Бурхонов, қўмита аъзолари, экспертлар гуруҳи ва тегишли вазирлик ва идора вакиллари иштирок этган.

Айтилишича, ўтказилаётган профилактик тадбирлар етарли даражада ўз самарасини бермаган. Оқибатда 2020 йилдан 2022 йилнинг шу давригача ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 нафар шахс турли даражада жароҳатланган.

Шу сабабли «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуннинг ижроси, хусусан, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинган Сенаторлар олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур тармоқда қатор тизимли муаммо ҳамда камчиликлар борлигини аниқлаган.

Хусусан, миллий қонунчиликда ис гази чиқиши, уни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш, аҳолини муҳофаза қилиш, хусусан, заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги муносабатларни ўзида ифода этувчи яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги айтилган.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга масъул бўлган ваколатли давлат органи аниқ белгиланмаган. Натижада бу борада амалиётда тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.

Таъкидланишича, ис газининг чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар асосан кўп квартирали уйларда юзага келяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг