Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқлим таъсири ва барқарорлик учун яшил инновациялар мавзуси муҳокама этилди

Иқлим таъсири ва барқарорлик учун яшил инновациялар мавзуси муҳокама этилди

Жорий йилнинг 5 декабр куни Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ESCAP), Осиё ва Тинч океани технологиялари трансфери маркази (APCTT) ҳамкорлигида «Иқлим таъсири ва барқарорлик учун яшил инновациялар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда 14 та давлатнинг технологиялар трансфер ва инновациялар соҳасига масъул давлат ташкилотларининг раҳбарлари, ESCAP ижрочи котиби A.С.Алишахбана, APCTT раҳбари П.Сони, шунингдек, сиёсатчилар, тадқиқот институтлари вакиллари, саноат раҳбарлари ва тадқиқотчилар иштирок этди.

APCTT раҳбари Преэти Сони конференцияда сўзга чиқди ва Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор ривожланиш учун иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш эҳтиёжларини қондириш мақсадида яшил технологияларга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. APCTT раҳбари ўз нутқи давомида аъзо давлатлар билан биргаликда Осиё-Тинч океани минтақасининг келажак барқарорлиги учун технологик инновацияларнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Шунингдек, тадқиқот институтлари вакиллари, саноат раҳбарлари, тадқиқотчилар томонидан иқлим ўзгариши ва экология муаммоларини ҳал қилишда яшил технологияларни татбиқ этиш, уларнинг транферини амалга оширишда трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва иқлим ўзгаришини олдини олиш учун давлатлар ўзаро ҳамкорликда иш олиб борилишига келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг