Инновация вазирлиги йўл соҳасида молиялаштирилмаган лойиҳаларни кўриб чиқади
Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида мамлакатимизнинг шаҳар ва ҳудудларида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Икки идора йиғилишида атоқли олимлар, соҳанинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мутахассислари иштирок этдилар. Бу ҳақда Инновация вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2019-2021 йиллар ва 2030 йилларгача бўлган транспорт инфратузилмаси ривожланишининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқишнинг бошланишига хизмат қилди.
Учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборат бўлдики, йўл қурилиши соҳасидаги авваллари молиялашитириш ва амалга ошириш имконияти бўлмаган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этишга келишилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter