Икки йиллик танаффусдан сўнг «Air Manas» авиакомпанияси Тошкентга парвозларини қайта тиклади
Узоқ танаффусдан сўнг, Қирғизистоннинг «Air Manas» авиакомпанияси бугун, 4 март куни Бишкек – Тошкент – Бишкек йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
4 март куни маҳаллий вақт билан соат 10:05 да «Air Manas» авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Орадан бир соат ўтиб, соат 11:15 да самолёт бортида 144 нафар йўловчи билан Тошкент – Бишкек йўналиши бўйича учиб кетди, дейилади хабарда.
Март ойи давомида парвозлар душанба ва жума кунлари чартер асосида амалга оширилади. Ёзги жадвалга ўтиш муносабати билан «Air Manas» авиакомпанияси Бишкек – Тошкент – Бишкек йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: «Air Manas» авиакомпанияси Ўзбекистонга деярли икки йил давомида парвоз қилмаган — 2020 йилда пандемия сабабли парвозлар тўхтатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter