Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВнинг айрим вазифалари Миллий гвардияга берилади

ИИВнинг айрим вазифалари Миллий гвардияга берилади

Фото: milliygvardiya.uz

Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» республика бирлашмаси — Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасига, ички ишлар органлари ҳузуридаги техник қўриқлаш ва ҳаракат қилиш пунктлари (ПТОР) — Миллий гвардия қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) айлантирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида келтирилган.

Қарор лойиҳасида Миллий гвардияга қуйидаги вазифаларни топшириш режалаштирилган:

  • сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш —профилактика муассасаларини қўриқлаш;
  • дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини қўриқлаш;
  • телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
  • «Дўрмон» миллий боғининг хавфсизлигини таъминлаш;
  • Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш гувоҳномасини бериш. 

Маълумот учун, Миллий гвардия 2017 йил августида Президент фармонига асосан ташкил этилган эди. Жорий йил январида Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВдан Миллий гвардия таркибига ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг