ИИВ калтакланган журналистлар бўйича ниҳоят баёнот берди, лекин...
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ниҳоят 2 кун олдинги жанжал — журналистларнинг калтакланиши юзасидан баёнот берган, аммо унда ИИБ ходимлари ОАВ вакилларини калтаклагани рад этилган.
«11 июнь куни «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон-Ироқ футбол терма жамоалари ўйини жараёнида жамоат тартибини сақлашга бириктирилган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан соат 21:00дан кейин стадионда бўш жойлар қолмагани сабабли фуқароларнинг стадионга кириши тўхтатилган. Шу вақтда Алишер Навоий кўчаси тарафдан стадионга кириш учун ташкил этилган ташқи назорат периметрда айрим фуқаролар норозилик билдириб, стадионга киришга ҳаракат қилиб, жанжал уюштиришган», дейилади ИИВ хабарида.
Айтилишича, келиб чиқиши мумкин бўлган безорилик ҳаракатлари зудлик билан бартараф этилиб, бир нечта фуқаролар туман ИИБга олиб борилган. Фуқаролар орасида «Севимли» телеканали «Замон» дастурининг вакиллари ҳам борлиги ўша ерда аён бўлгани айтилган. ИИВ талқинига кўра, одамлар ўртасидаги муштлашув жараёнида телеканал оператори Т.Иброхимовга тан жароҳатлари етказилиб, техник ашёлари зарар кўрган. Унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага етказилган.
Ҳолат юзасидан текширув тайинланиб, жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётгании ёзилган. Бироқ тортиб олинган ва қайтариб берилмаган журналист анжомлари ҳақида гап айтилмаган. Журналистларга кўра, улар камера ва штативни олган, бироқ микрофон ва рухсатномалар қайтариб берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter