Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ Рамазон ойида ҳайдовчилардан тартибли бўлишни сўради

ИИББ Рамазон ойида ҳайдовчилардан тартибли бўлишни сўради

Фото: «Xabar.uz»

ИИББ муборак Рамазон ойида ибодат учун масжидларга келган ҳайдовчилардан тартибли бўлишни сўради. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати томонидан маълумот қолдирилган.

«Сиздан муборак Рамазон ойида масжидларга келганда автотранспорт воситаларингизни масжид ёнида йўлни тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ томонидан ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон сари шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдаланинг», — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, муборак Рамазон ойи эртага, 6 май санасида бошланиши маълум қилинган. Шу муносабат билан бугун тунда масжидлар олдида тирбандликлар юзага келиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг