Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ Рамазон ойи муносабати сабаб эълон билан чиқди

ИИББ Рамазон ойи муносабати сабаб эълон билан чиқди

Тошкент шаҳар ИИББ Рамазон ойи муносабати билан эълон билан чиқди.

Айтилишича, Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

— Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

— Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

— Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
— Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:

— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чоррахадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қуйлик тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:

— Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. (Темир панжара - 20)
— Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани:

— Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чоррахасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чоррахасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани:

— Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чоррахасидан Пастдархон махалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайҳонтохур тумани бўйича:

— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чоррахасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Комолон масжиди Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

— Хастимом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

— Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади
— Хазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чорраҳасидан Назарбек-Замаҳшарий 1-тор кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

— Новза масжиди Бунёдкор-Муқумий мост тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар ҳаракат чекланади.
— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг