Ички ишлар ходимлари фарзандларига Мудофаа ва Миллий гвардия ОТМларига киришда квота ажратилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига кириш учун қабулнинг умумий сонидан 5 фоизли квота ажратилади.
Бунда қабул дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлов натижалари ҳамда ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида амалга оширилади.
5 фоизли қабул квоталари ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Мазкур квоталарга қабул қилинмаган номзодлар тўплаган баллари билан умумий танловда иштирок этадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter