Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат таркибида бир қатор янги тайинловлар рўй берди

Ҳукумат таркибида бир қатор янги тайинловлар рўй берди

Фото: «O'zstandart»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5350-сон фармонига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3544-сон қарорига мувофиқ, Шерзод Ҳотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5351 сонли фармонига мувофиқ, Аҳмедхўжаев Азим Исроилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг