Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда, агар...

Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда, агар...

Бугун “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

  • Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
  • чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
  • судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
  • автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
  • жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

Шунингдек, ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

Бунда, 2022 йил 1 мартдан идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

  • янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг