Ҳарбий учувчилар парвозда тобланади (фото)
Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилоятидаги аэродромлардан бирида ўқув-амалий парвоз машғулотлари ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий авиация билим юрти курсантларининг малакаси синовдан ўтказилди. Бунда ҳарбий учувчилар 600, 900 ҳамда 1200 метр баландликда «H-125», «Mi-24», шунингдек, «Mi-8» вертолётлари ёрдамида турли манёврларни бажардилар.
Парвоз чоғида учувчилардан тоғ ҳудудларига учиш ва юқори тоғ майдончларига қўниш каби амалий кўникмаларни бажариш талаб этилди.
30 нафарга яқин ҳарбий учувчи иштирок этган машғулот давомида парвозларни тезкорлик билан муваффақиятли бажариш, фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш, шу билан бирга замонавий ҳарбий ҳаво техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли кўникмалар мустаҳкамланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter