Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳар сафар Сирдарёга келганда Алишер Навоийнинг қаҳрамонларини кўргандек бўламан» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳар сафар Сирдарёга келганда Алишер Навоийнинг қаҳрамонларини кўргандек бўламан» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида вилоят ҳақидаги фикрларини Алишер Навоийни эслаш билан бошлади.

— Мен ҳар гал Сирдарёга келганимда, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг қаҳрамонларини ҳаётда кўргандай бўламан.

Вилоятнинг бир томонига қарасак – Гулистон, Бахт, яна бир тарафида – Меҳнатобод, бошқа томонида – Ширин шаҳри ва элу юртга нур улашаётган Фарҳод ГЭСини кўрамиз.

Ҳазрат Навоийнинг эзгу идеалларига ғоятда мос бўлган, бундай гўзал номлар замирида теран маъно мужассам, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг