Гулистонда катта байроқ ўрнатиляпти
Гулистон шаҳрида баландлиги 65 метр бўлган катта байроқ ўрнатиш ишлари бошланди. Бу байроқ Сирдарё вилоятидаги энг баланд экани айтилмоқда.
Бугунги кунда вилоятдаги энг улкан байроқ (баландлиги 35 метр, ҳажми 12 метрга 6 метр) Ширин шаҳрининг бош майдонига ўрнатилган.
Маълумот учун, ҳозир энг улкан байроқ Тошкентда бўлиб, баландлиги 65 метр, Бухорода эса 60 метрли ўрнатилган. Шунингдек, 35 метрли байроқ Наманган шаҳри ва Қоракўл туманларига ҳам ўрнатилган. Самарқанд шаҳрида ўрнатилган байроқ баландлиги 30 метрни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter