Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Грин Кард» олиш учун қоидаларга 1 ноябрдан ўзгартиришлар киритилади

«Грин Кард» олиш учун қоидаларга 1 ноябрдан ўзгартиришлар киритилади

Фото: «Forumdaily.com»

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб «Грин Кард» олиш учун асосий талаблардан бирига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди.

Ўзгартиришлар тиббий кўрик ва эмлашга тааллуқли. Эслатиб ўтамиз, тиббий кўрик АҚШ да қонуний доимий яшовчи мақомини олиш учун ариза топшираётган барча чет эллликлар учун мажбурий талабдир.

USCIS нинг янги қоидаларига кўра, I-693 тиббий шакли ваколатли шифокор (АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати томонидан иммигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий ҳужжатлар тайёрлаш учун аккредитациядан ўтказилган шифокор) томонидан «Грин Кард» олишга ва иммиграцион нафақа олишга ариза топширишгача 60 кундан кеч бўлмаган муддатда имзоланиши шарт. Тиббий шакл шифокор имзолаган муддатдан бошлаб 2 йил амал қилади.

Илгари шифокор ариза топширишга бунчалик яқин муддат қолганида тиббий кўрик натижаларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга эмас эди. Бу кўплаб аризачилар учун муаммо туғдирарди, чунки уларга иммиграцион нафақа тўлаш пайтида I-693 тиббий шакл муддати ўтиб кетгани боис уни қайтадан янгилашга тўғри келарди.

USCIS да таъкидлашларича, муддатлар сиқилган шароитда «Грин Кард»га даъвогарлар тиббий кўрик ва эмлашдан ўтиш учун кетадиган вақтни тўғри тақсимлаб олишлари керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг