«Green Card» учун ариза топшириш қачондан бошланиши маълум қилинди
![«Green Card» учун ариза топшириш қачондан бошланиши маълум қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_1440695101.jpg)
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан «Green Card» лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкинлигини маълум қилди.
2020 йил «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурида (DV-2020) мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, исм-шарифи паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эга.
Green Card учун ариза топшириш текин. Аризалар dvlottery.state.gov манзилида 3 октябрдан 6 ноябрга қадар топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter