Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент маслаҳатчиси ўринбосари олис овулда сайёр қабул ўтказди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари олис овулда сайёр қабул ўтказди

Фото: Халқ билан мулоқот гуруҳи

Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов Зарафшон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда А.Усмонов билан бирга вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Сайёр қабулда Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладиган 110 нафар фуқароларнинг мурожаати қайд этилди. 

Томди тумани «Ақтау» овул фуқаролар йиғинида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А,Усмонов, Навоий вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Б.Қувандиқов, Навоий вилоят прокурори Ш.А.Аминов, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.А.Бозоров, вилоят ва туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Овулда яшовчи фуқаролар иштирок этган қабулда аҳоли томонидан 26 та мурожаатлар тушди. Ушбу муаммолар белгиланган тартибда ижро учун қабул қилиниб, назоратга олинди.

«Ақтау» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Байшинов Бейсинбай ёлғиз яшаши, қаровчиси йўқлиги сабабли, яшаб турган уй-жойи кадастр қилинмаганлиги, ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўлов имконияти йўқлигини билдирди. Халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, эл дардига малҳам бўлиш шу жойда намоён бўлди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров мазкур муаммони шахсан ўзи зиммасига олиб, қисқа муддатда хонадоннинг кадастр ҳужжатларини мурожаат эгасига топширишга ваъда берди. Туман кадастр бўлимига зарур ҳужжатларни расмийлаштириш топширилди. Б.Байшинов қувончларини ташаккур орқали изҳор этиб, оддий инсонга эътибордан мамнунлигини билдирди.

Худди шунингдек «Актау» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мирзақулова Гулсун АТБ «Агробанк» Томди туман филиалидан истеъмол кредити олганлиги, лекин техник хатолик туфайли кредит графиги нотўғрилиги натижасида тўланган суммани такрор тўлаш талаб қилинаётганлигидан норози бўлиб, қилган мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Кредит тўловлари ўз вақтида тўланганлиги, график нотўғри талқин қилинганлиги аниқланиб, муаммо жойида ҳал этилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг