Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «Фориш» полигонида, Бекободдаги тўйхонада заҳарланиш, Афғонистон чегарасидаги журналистлар, Шимолий Кореядан яна бир таҳдид ва бошқа хабарлар

Президент «Фориш» полигонида, Бекободдаги тўйхонада заҳарланиш, Афғонистон чегарасидаги журналистлар, Шимолий Кореядан яна бир таҳдид ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 31 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Жиззахда сув иншоотлари лойиҳалари билан танишди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам фойдаланилмай турган ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин майдонларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадларни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йилдан бошлаб Фориш туманидаги 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имконини берадиган канал ва сув омбори қурилишига киришилди.

Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ-дала полигонига ташриф буюрди (фото)

«Фориш» полигони майдони текислик, мураккаб тоғ ва қоялардан иборат. Бу ерда ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари батальон тактик гуруҳларнинг тоғ ва чўл ҳудудларида, фавқулодда ўзгарувчан вазиятларда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни тўла бажаришга ўргатади. Жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва тактик ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи якунланди

Бу сув иншооти Жиззах вилоятида фойдаланилмай турган 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш, экин майдонларини кенгайтириш имконини беради. Шу атрофдаги туманларда ҳеч нарса экилмаган, кучли ер кўп. Уларга экспортбоп ва саноатбоп экинлар экиб, юқори даромад олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахга ташрифидан эксклюзив фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30-31 март кунлари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.

Жамият

Фоторепортаж. Журналистлар — Пайғамбар оролида

Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари бошқармаси ташаббуси билан телевидение, блогерлар, босма оммавий ахборот воситалари ва интенет нашрлари ходимлари иштирокида ташкил этилган медиа-тур давом этмоқда.

Бош прокуратура делегацияси Қирғизистон молиявий полицияси билан учрашди

Қирғиз томони Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент фаолияти билан батафсил таништирилди.

Ҳодиса

Бекободдаги тўйхонада 55 киши овқатдан заҳарланди

Ўтказилаётган даволаш, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар, беморлардан олинган биологик намуналарнинг лаборатория таҳлили натижалари, якуний ташхис тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Спорт

Йиғлаб-йиғлаб ўқийсиз... Чемпионнинг оғир қисмати

У ўн метрли сув остига шўнғийди, мутлақ қоронғилик ичида троллейбуснинг ойнасини тепиб синдиради. 20 дақиқа ичида у сувга ўттиз мартача шўнғиб 20 кишини қутқариб қолади. Аслида қутқарилганлар сони анча кўп эди. Лекин уларнинг кўпчилиги ўлиб бўлган ёки сувдан чиқарилганига қарамай ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаганди.

Дунёнинг энг бой футболчиси Месси ҳам, Роналду ҳам эмас! У «Лестер»да ўйнайди (фото)

Йигитча ўзининг бойлиги ҳақида кўп ҳам оғиз очмайди. Унинг бойлигини отасининг бойлигига қараб билса бўлади. Маълумотларга кўра 2300 та хусусий автомашинага эга «бой ота»нинг гаражида қимматбаҳо «Бентли», «Феррари» ва «Роллс-Ройс»лар талайгина.

Иқтисодиёт

Эксперт пул алмашиши ҳақидаги саволга жавоб бермади

Халқимизда «Мен нима дейману, қўбизим нима дейди?», деган нақл бор. Афсуски, кўплаб масъуллар, экспертлар конкрет қўйилган саволга «айланиб ўтиб кетиш» усулидан ҳамон фойдаланмоқда.

Технология

Шаҳарда ҳаммаси «беш», қишлоқда-чи?!

Бундан кўринадики, қолган 66та аҳоли яшаш масканларида 2018 — Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш йилида ҳам мобиль  алоқа сигналлари бўлмайди! Демак, бу ҳудудларда яшовчи аҳоли ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдалана олмайди.

Дунё

Россияда яна ёнғин: бу сафар Ленинград вилоятида

Россиянинг Ленинград вилоятидаги олтингугурт омборида ёнғин содир бўлди.

Афғонистонда портлаш: икки ҳарбий ҳалок бўлди, учтаси жароҳатланди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида мина портлаши натижасида мамлакат қуролли кучлари вакилларининг икки нафари ҳалок бўлди, учтаси жароҳатланди.

Германияда туристик автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Жабрланганлар вертолётда касалхонага олиб кетилган. А3 автойўли эса барча томондан ёпиб қўйилган. Жароҳатланмаган йўловчилар эса яқин атрофдаги кафега жойлаштирилган. Автобусда жами 40 нафар турист бўлган.

Шимолий Корея навбатдаги ядро синовига тайёргарлик кўрмоқда

«Шимолий Корея бор кучи билан навбатдаги ядро синовини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда у олдинги синовлар ўтказилган ерости туннелидан тупроқни олиб чиқиш билан банд», — дея унинг сўзларини келтиради «Kyodo» агентлиги.

«Толибон» ўқига учган қиз она шаҳрига қайтди

Малала Юсуфзай она ватанига қайтди. Бу йигирма яшар қизнинг «Толибон» томонидан яралангандан сўнг илк ташрифидир.

Тавсия қиламиз

Меҳмон сони камайса, тўйхона нархи ошадими?

Бу қарор аҳоли ўртасида кўплаб миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Кимдир энди тўйга 150 тадан кўп киши иштирок этмас экан деб хурсанд бўлса, яна кимдир одам сони камайишга камайди-ю, ресторан қурмағурларнинг нархи ошадиган бўлди-да деб хафа. Чиндан ҳам хафа бўлишга арзийдиган муаммо.

Ота келин бўлажак қизига каравот танласа...

Нега оталаримизни бундай қийнаймиз-а? Ўйлаб кўрганмисиз ҳеч? Нега шу хокисор, азиз отагиналаримизни қизи эри билан ётадиган каравотни танлашга мажбур қиламиз? Отага нисбатан ҳақорат эмасми бу?!

Акс-садо: предмет ва фаннинг нима фарқи бор?

Фақат мактаб дарслиги билан чекланиб қолиш ўқувчиларнинг ушбу фанни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатмайди. Исталган мавзу бўйича дарс ўтишдан олдин ушбу мавзуга оид дарслик ва қўшимча маълумотлар билан танишиб чиқилса, мавзуни ўқитиш методикасига оид адабиётлар кўздан кечирилса, фойдадан холи бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг