Фаттоҳ Шодиев фонди Тошкент вилоятидаги 100 оилага ёрдам юборди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган «Биз биргамиз» акцияси минглаб хонадонларга ҳайрияларни давом эттирмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, 31 март куни мазкур акция доирасида вилоят адлия бошқармаси ҳамда ҳудудий Адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги 100 нафар кекса, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож инсонлар хонадонига озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситалар етказиб берилган.
Бир неча кун аввал Фаттоҳ Шодиев фонди коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи экани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан хасталанган сони 167 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter