Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги бозорда гўшт 35 минг сўмдан сотилмоқда

Фарғонадаги бозорда гўшт 35 минг сўмдан сотилмоқда

Фото: Халқ сўзи.

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташаббуси билан Рамазон ойи муносабати билан марказий деҳқон бозорида 1 кг мол гўшти 35 минг сўмдан сотилмоқда.

Бу ҳақда Халқ сўзи нашри ёзди.

— Айни пайтда фермер хўжалигимизда Европадан келтирилган 220 бош наслли қорамол боқилмоқда, — дейди тумандаги «Ортиқали Ғаниев» фермер хўжалиги раҳбари Ортиқали Ғаниев. — Шунингдек, хўжалигимизда 10 турда яқин сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Фурқатлик фермерлар ўзаро келишган ҳолда Рамазон ҳайити байрами кунлари деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка орқали 1 кг мол гўштини 30 минг сўмдан сотишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг