Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Аҳмедов Хуршиджон Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У 1979 йил 6 июнь куни Қўштепа туманида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлган.
Х. Аҳмедов 2020 йил 24 октябрдан буён ҳозирга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter