Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Ҳабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
 
Тайинловга қадар Х.Сирожитдинов Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
 
У 1986 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Фарғонага ташрифи давомида вилоят ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари А.Ўринбоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг