Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаол ёшларга уй-жой берилади

Фаол ёшларга уй-жой берилади

Фото: «ЎзА»

Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (760-сон, 11.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига 7 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган ставкада ссуда тариқасида ажратилади (ҳозирга қадар бошланғич бадал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлиқ тўлаб берилган).

Шунингдек, ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгач кейинги бутун муддат учун ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига тўланади.

2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун:

дастлабки бадаллар ҳамда кредит бўйича биринчи беш йилдан кейинги фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг