Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 апрел куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

14 апрел куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати 14 апрел куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 21-23° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг