Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртадан сув нархлари 2 баробар қимматлаши инкор қилинди

Эртадан сув нархлари 2 баробар қимматлаши инкор қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди» мазмунида хабарлар тарқалди.

Унда ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилиши айтилган.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ушбу хабарларни асоссиз деб қайд этди.

«Ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг