Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар номи эълон қилинди

Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар номи эълон қилинди

Республиканинг Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетиши давом этмоқда.

Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилади.

Бунда:

а) сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади;

в) ушбу ҳудудларда ичимликдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувларидан олинганда солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.

Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги суғориладиган ерларни хатловдан ўтказган ҳолда сувни кам истеъмол қиладиган экинлар етиштиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш ҳам белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг