Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган 274 нафар шахсга нисбатан жами 107 876 250 сўм жарима солинди
Маъмурий судлари томонидан деярли ҳар куни эпидемияга қарши курашиш қоидаларни бузганлик (МЖтК, 54-модда) бўйича ишлар кўриб чиқилмоқда.
Шу кунга қадар 289 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўрилиб, уларнинг 274 нафари жами 107 876 250 сўм миқдорида жарима жазосига тортилди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов.
Қўшимча қилинишича, бўлиб ўтган суд мажлислари жараёнида 15 нафар шахсга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича иш юритишдан тугатилган. 289 нафар шахснинг 14 нафари аёл, 4 нафари 60 ёшдан ошган шахс, 2 нафари чет давлат фуқароси ва 2 нафари фуқаролиги бўлмаган шахсдир, дейилади олий маҳкама матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter