Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлиги бензин юзасидан огоҳлантириш билан чиқди

Энергетика вазирлиги бензин юзасидан огоҳлантириш билан чиқди

Фото: Xabar.uz

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари билан ўтказилаётган назорат тадбирларида фуқаролар томонидан нефт маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, 15 декабр куни Тошкент шаҳридаги «Назарбек» йўл патрул постида фуқаро А.Ю. бошқарувидаги Газел русумли автомобил юкхонасида Ф.Я. га тегишли бўлган 500 литр дизел ёнилғиси ностандарт елим идишларда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда олиб кетаётган вақтида ушланган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, нефт маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотиш инсонлар ҳаёти ва мол мулкига жиддий зарар етказиши ҳамда оғир асоратлар қолдириши мумкин.

Шу боис, Энергетика вазирлиги тадбиркор ва фуқароларни нефт маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотишдан огоҳлантирган.

Бу каби ноқонуний ҳолатлар аниқланганда, биринчидан, аниқланган нефт маҳсулотлари мусодара бўлади. Шунингдек, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қолаверса, юқоридаги каби қоидабузарликларга йўл қўйган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан туну-кун назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг