Энди хусусий сектордагиларга ҳам «декрет пули» берилади
![Энди хусусий сектордагиларга ҳам «декрет пули» берилади](https://static.xabaruz.com/crop/1/6/720_460_95_1688309907.jpg)
Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради.
Бу ҳақда Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонида айтилган.
Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter