Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр энергиясидаги узилиш туфайли ходимларга жадвал асосида ишдан жавоб бериш тавсия қилинди

Электр энергиясидаги узилиш туфайли ходимларга жадвал асосида ишдан жавоб бериш тавсия қилинди

Бугун, 25 январ куни Ўзбекистонда электр таъминотида қатор узилишлар содир бўлди. Натижада Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тўхтатди. Шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан хабар қилинишича, айни вақтда носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида туну-кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Шу сабабли, бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, турли корхоналарда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида ишдан жавоб берилиши тавсия қилинмоқда.

«Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлардан вужудга келган вазият учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри қабул қилишингиздан умид қиламиз», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокмлиги матбуот хизмати хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг