Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгасининг хабари йўқ: Навоийдаги онлайн кредит можароси

Эгасининг хабари йўқ: Навоийдаги онлайн кредит можароси

Фото: Xabar.uz

Зарафшон шаҳрида банк мобил иловаси орқали фуқаронинг номига кредит олиб ўзлаштирган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Д.Р. фуқаро Ҳ.Н.нинг хабардорлигисиз, унинг номига банк мобил иловаси орқали 53,7 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг