Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Россияда ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди

ДХХ Россияда ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди

Фото: ДХХ

Россия Федерациясида мавсумий ишлаши даврида интернет тармоғи орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб, қўпорувчилик ҳаракатини содир қилиш мақсадида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган фуқаро қўлга олинди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россияда қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг