Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида танлов ўтказилди

ДХХ аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида танлов ўтказилди

Фото: «Uza.uz»

Давлат хавфсизлик хизмати тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар оилада тотувликни сақлаш, фарзандларни камолга етказиш баробарида, юрт тинчлиги, чегаралар дахлсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Нафосат байрами арафасида ДХХ идораларининг аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида анъана тусини олган «Тўмарис авлодлари» танловининг якуний босқичи ўтказилиб, унда иштирокчилар «Долзарб мавзу», «Саф тайёргарлиги», «Шарқ дурдонаси» «Оила қўрғони бекаси» каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар берди.

Танловда истеъдодли, зукко, саф тайёргарлиги юқори ҳарбий хизматчилар ичидан энг муносиблари ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг