Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дукентда пайдо бўлган айиқ масаласида Экоқўмита муносабат билдирди

Дукентда пайдо бўлган айиқ масаласида Экоқўмита муносабат билдирди

Фото: Ижтимоий тармоқ

Кеча ярим тунда Тошкент вилоятининг Дукент қўрғонида айиқ пайдо бўлгани, кўп ўтмай жонивор отиб ўлдирилганига оид хабарлар ортидан Давлат экология қўмитаси баёнот берди.

Қўмита матбуот хизматига кўра, Тошкент вилоят Ангрен шаҳар Навбаҳор МФЙ Дукент қўрғонида айланиб юрган айиқ тўғрисида тарқалган хабар юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлардаги фуқаролар шахсига аниқлик киритиш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Суриштирув натижалари бўйича маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг