Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дўст дегани шундай бўлса-да!..

Дўст дегани шундай бўлса-да!..

Америкалик машҳур актёр Жорж Клуни ўзининг ғайриоддий хатти-ҳаракатлари билан машҳур. Масалан, 2013 йилда у 14 нафар дўстига жомадонлар совға қилган. Нима бўпти дейсизми? Гап шундаки, бу жомадонларнинг ҳар бирида бир миллион доллардан нақд пул бор эди.

Жорж Клуни ҳаётининг оғир дамларида унга қилган яхшиликлари учун дўстларига пул улашмоқчи бўлганини шундай тушунтирди.

– Менга «Гравитация» фильми учун яхшигина гонорар тўлашди, – дейди Клуни. – Шунда бирдан яқин инсонларим борлигини англадим. Кейинги 35 йил ичида улар менга жуда кўп ёрдам беришди. Пулим бўлмаганида бу дўстларимнинг диванида ухладим. Зарурат туғилганида менга қарз беришди. Катта ёрдам кўрсатишди. Мен ўзим ҳам қўлимдан келган кўмагимни улардан аямадим. Биз, барчамиз яхши дўстлармиз.

Агар мен фалакнинг гардиши билан автобус тагида қолсам, васиятномамда барча дўстларимнинг исмлари қайд этилган бўлади. Аммо нима учун автобус тагида қолишимни кутишим керак? Отни ҳозир қамчилаш яхши-ку!

Хуллас, мен 14 миллион доллар пулимни нақдлаштириб, уларни жомадонларга солдим. Кейин эса дўстларимни уйимга таклиф қилдим. Ташриф буюришгач, эришган ютуқларим ҳақида гапириб, улар туфайли кўрган барча натижаларимни эътироф этдим. Кейин эса ҳар бирига бир миллион доллардан пул солинган жомадонларни бердим. Бу уларнинг яхшиликлари эвазига мен томондан қилинган кичик миннатдорчилик, холос.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг