Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат: "Энг улуғ, энг азиз" танловига қабул давом этмоқда

Диққат:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий республика кўрик- танловига хужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилаётган ушбу танловга топширилган материаллар қуйидаги йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади:

- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
- интернет-журналистика;
- журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар;
- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
- кино санъати асарлари.

Эслатма: ҳужжатлар  [email protected] электрон почтаси орқали ҳам қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
- муаллифнинг паспорт нусхаси;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2021 йилнинг 1 августидан 2022 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 22 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар "Энг улуғ, энг азиз" танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
Тел.: 90 990 35 80
33 855 10 13
71 244 62 89

Ўзбекистон "Тасвирий оина" уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел.: 71- 244-11-64.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони.тел. 71--231-83-49

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, 100115, Тошкент шаҳри,Чилонзор кўчаси 1 "А" уй. Тел. 71-277-81-49.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг