Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Диққат. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан хабар қилинишича, 2020 йилнинг 8-10 июн кунлари юртимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда сел туфайли юртимизда фожеали ҳолатлар рўй берди. Май ойининг бошида Жиззах вилояти Зомин туманида опа-ука селда оқиб кетиб, вафот этгани хабар қилинган эди. Орадан бир неча кун ўтгач, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 10 ёшли қизча сел қурбонига айланган.

Xabar.uz таҳририяти тоғ ва тоғолди ҳудудларида истиқомат қилувчи юртдошларимиздан юқори даражада эътиборли бўлишларини сўрайди. Ўзингиз ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг