Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дилшод Аҳмедов «Ўзметкомбинат» раиси этиб тайинланди

Дилшод Аҳмедов «Ўзметкомбинат» раиси этиб тайинланди

Ахмедов Дилшод Турсунқулович «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Дилшод Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У мазкур лавозимга 2024 йил январда тайинланганди. 

2021-2024 йилларда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.

Дилшод Ахмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси. Москвадаги «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг