Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар яна бир кунни ишланмайдиган байрам сифатида белгилашни маъқуллади

Депутатлар яна бир кунни ишланмайдиган байрам сифатида белгилашни маъқуллади

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартириш киритишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

2 май куни ўтказилган мажлисда Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришга хизмат қилади. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган. Энди сенат маъқуллаб, президент имзоласа, қонун кучга киради.

Ҳозирда касаба уюшмалари тизимида 34 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар самарали фаолият кўрсатиб, соҳа бўйича 6 минг 700 дан зиёд ходим ва 300 мингга яқин фаоллар хизмат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг