Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар ташаббуси билан Сергели аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

Депутатлар ташаббуси билан Сергели аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

«ПроСкан-2000» рақамли флюрография машинаси.

Фото: «Amico.ru»

Юқумли касалликларни олдини олиш, тиббий кўрикларни жадаллаштириш, аниқланган беморларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва соғломлаштириш ишларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Дарё бўйи» маҳалласининг аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Фарҳод Абдуллаев, Халқ депутатлари Сергели туман кенгаши депутати Мирлазиз Саидов ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сергели туман кенгашининг сўровига Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тезкор амалий жавоби сифатида ташкил этилди.

Депутат ва шифокорларнинг ҳамкорлиги натижасида Сергели тумани МКТП «Баҳор» филиалига ҳаракатдаги «ПроСкан-2000» рақамли флюрография машинасида аҳолини флюрокўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Айтиш жоизки, тиббий мазкур кўрикда маҳалланинг юздан ортиқ аҳолиси ўз саломатлигини текширувдан ўтказишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг