Давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади
«Яқинда «ордер» тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.
Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.
Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти», — деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.
Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter