Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давактив Қашқадарё бошқармаси муҳим тадбир ўтказди

Давактив Қашқадарё бошқармаси муҳим тадбир ўтказди

Жорий йилнинг 17 январ куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят Қашқадарё бошқармаси томонидан 2023 йил давомида қилинган ишлар ва 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган муҳим устувор вазифалар ижросига бағишланган навбатдаги пресс-тур ўтказилди.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига Давактив агентлиги вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2023 йил дастурларига мувофиқ 104,8 млрд.сўм қийматига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан давлат активлари сотилганлиги маълум қилинди. 

Шунингдек, 2023 йил давомида тадбиркорлар ва фуқаролар учун электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 1119 та (69,7 гектар) ер участкалари 37,3 млрд.сўмга сотилганлиги ҳамда активларни сотиш ҳисобига 30,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар маҳаллий бюджетга қўшимча манба сифатида йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг