Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» дам олиш ва яқин кунларида кутилаётган об-ҳаво хусусида маълумот берди.
Бу йил апрель ойининг ўтган даврида об-ҳаво аномалиялари: Ўзбекистон учун ноодатий апрель қори, ҳароратнинг совиб кетиши ва кучли ёғинлар кузатилди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво ниҳоят баҳорий қуёшли бўлди.
Яқин кунларда ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво худди шундай бўлиши кутилади.
Ҳарорат бугун 20-22 даража атрофида бўлади, якшанба кунига эса иқлимий нормага яқинлашиб, 23-25 даражагача кўтарилади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат яна кўтарилиб, 26-27 даражагача етади.
Эслатиб ўтамиз, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлигидаги ҳарорат 32-34 даражагача, мамлакатимиз 35-37 даражагача етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter