Дам олиш кунлари Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади
«Ўзгидромет» келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Узоқ давр беқарор, ёмғирли об-ҳаводан сўнг, бугун эрталаб деярли республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир тўхтади ва кун давомида республиканинг катта қисмида кам булутли қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Фарғона водийсида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқ атрофида бўлади.
8 январ куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9 январ куни республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан қуруқ, лекин нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Кечалари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони январ ойининг биринчи ўн кунлиги охири учун хосдир.
«Ўзгидромет» олдинроқ январ ойи учун об-ҳаво маълумотини ҳам тақдим этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter