Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекиниб, ҳарорат кўтарилиши кутиляпти

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекиниб, ҳарорат кўтарилиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Кеча Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқими кирди. Бутун республика ҳудуди бўйича булутлилик ортди, Фарғона водийси вилоятларида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғди. Тошкент ва Наманган вилояти тоғларида 2000 м дан юқори зоналарда қор қоплами ҳосил бўлди. Ўтган иссиқ давр билан солиштирганда ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайди.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ҳаво оқим таъсирида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғли ва тоғолди ҳудудларда айрим жойларга ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади.

Эртага ҳаво оқими шарққа томон силжийди. Ёғингарчилик эҳтимоли фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларидагина сақланиб туради. Мамлакатимиз ҳудуди устида булутлилик сақланиб туриши ҳисобига эртага ҳарорат ўзгармайди.

Якшанба куни жануби-ғарбий оқимлар ҳисобига совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража илиқ бўлади, кундузи 17-20 даражагача исийди, бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан бироз паст.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг