Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеролия маркази дам оиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида об-ҳавонинг булутли бўлиши, айрим жойларга ёмғир ёғиши, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучсиз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат шу кун меъёрига яқиндир.

Шанбадан якшанбага ўтар вақтда ҳаво оқимлари алмашиб об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди. Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади.

Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасайишини прогноз қилмоқдалар, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2-4 даражага пастдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг