Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари об-ҳавоси бўйича маълумот берди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 20-23° илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27° илиққача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда, баъзи жойларда кечга томон ёмғир ёғади.
Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, якшанба куни шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 5 мартда кечаси 10-15° илиқни, кундузи 13-18° илиқни, 6 марта кечаси 5-10° илиқни, кундузи 12-17° илиқни ташкил этади.
Илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter