COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсири (октябрь сўрови)
Жаҳон банки ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази коронавирус пандемияси (COVID-19)нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳоловчи сўровнинг октябрь ойидаги натижаларини сарҳисоб қилди.
Марказнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати маълум қилишича, сўров фуқароларнинг фаровонлигини ва ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан жамоатчилик фикрини баҳолаш мақсадида «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» (Listening to Citizens of Uzbekistan, L2CU) лойиҳаси доирасида ўтказилган.
Маълумот учун: «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси 1500 хонадонда ўтказилган сўровномалар орқали Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганишни назарда тутади. 2018 йилдан бери лойиҳа доирасида 27 та сўров ўтказилган. Энг охиргиси 2020 йилнинг 21 октябрида ўтказилган.
ОКТЯБРЬ ОЙИДАГИ СЎРОВ НАТИЖАЛАРИ
Aҳоли даромадлари ва меҳнат фаолияти соҳасида
Aпрель ойида ўз-ўзини иш билан таъминлашдан олинадиган даромад даражаси март ойига нисбатан 68 фоизга камайган. Сентябрь ойига келиб вазият барқарорлашгани ва октябрь ойида якка тартибдаги иш билан бандлик даражаси март ойидаги кўрсаткичдан 11 фоизга ошгани айтилмоқда. Иш ҳақи даражаси ҳам жорий йилнинг октябрь ойида пандемия даражасидан бир оз юқорилигича қолди.
Муаллифлар меҳнат бозорида тикланиш кузатилди, дейишмоқда. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида камида битта ишлайдиган оила аъзоси бўлган уй хўжаликларининг улуши 2019 йилнинг тегишли даврига нисбатан 40 фоиздан ортиқ пунктга, жорий йилнинг июнь ойига нисбатан эса 33 фоиз пунктга камайган. Октябрь ойида тикланиш жараёни давом этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиш 5 фоиз пунктни ташкил этди, дейилади сарҳисобда.
Яқинда «ишини йўқотилган ёки тўхтатган» ҳолатлар сони апрель ойида 11 фоизни ташкил этди, кейин вақтинча пасайиш кузатилди. Июль ва август ойларида «ишини йўқотганлар ёки ишламай қолганлар»нинг улуши октябрда 2 фоизгача камайиб, яна ўсишни бошлади.
Иш билан таъминлашдаги узилишлар, асосан, ўз-ўзини иш билан банд қилганлар орасида кенг тарқалган. Шундай қилиб, апрель ойида ўзини-ўзи иш билан банд қилганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67 фоизга камайди ва августгача 30 фоиз даражасида қолди ҳамда октябрь ойида 14 фоизга тушди. Ўзини-ўзи иш билан таъминлашнинг пасайиши қишлоқ жойларга қараганда шаҳарларда оғирроқ бўлган. Ўзини-ўзи иш билан банд қилганлардан фарқли ўлароқ, июнь ойида иш ҳақи олган ишчиларнинг иш билан бандлик даражаси 2019 йил даражасига етди ва эркаклар орасида аёлларга қараганда тезроқ тикланди.
Молиявий фаровонлик соҳасида
Респондентларнинг 13 фоизи пандемиядан сўнг тўғридан-тўғри ёрдам олганлигини маълум қилишди.
Ёрдам олиш даромадларнинг паст даражаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу дастурларнинг заиф оилаларга фойда келтирганлигини кўрсатади.
Миграция ва пул ўтказмалари соҳасида
Жорий йилнинг октябрь ойида пул ўтказмалари оладиган уй хўжаликларининг улуши ўтган ойга нисбатан деярли ўзгармади, аммо 2019 йил кўрсаткичидан паст бўлиб қолмоқда. Aпрель ойида ҳар қандай пул ўтказмаларини олган оилалар улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар камайди ва май ва август ойларида бироз тикланди. Пул ўтказмалари олганлар орасида апрель ойида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан жами пул ўтказмалари қиймати 67 фоизга пасайган. Жорий йилнинг октябрь ойида ушбу кўрсаткичнинг пасайиши ўтган йилнинг жорий даврига нисбатан 16 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, карантин чекловлари туфайли авиа парвозларининг қисқариши натижасида расмий пул ўтказмалари ўзгариши билан боғлиқ пул ўтказмалари ҳажми 3 фоизга пасайганлигини кўрсатди.
Хусусан, хорижда ишловчи оила аъзолари бор уй хўжаликлари сони камайди. Aпрель ва октябрь ойларида чет элда истиқомат қилувчи оилаларнинг улуши 2019 йилнинг шу даврларига нисбатан 3 фоиз даражага паст бўлди. Жорий йилнинг октябрь ойида ҳали ҳам чет элда бўлганлар орасида фаол бандлик 90 фоиздан 85 фоизгача камайди. Aпрелдан октябргача чет элга кўчиб ўтишни режалаштирган оилаларнинг улуши деярли нолга тушди.
Инсон фаровонлиги соҳасида
Aпрелдан октябргача одамларнинг ҳаётдан мамнунлигини баҳолаш сезиларли яхшиланишларни кўрсатди. Хусусан, шу йилнинг июнь ойида ўз ҳаётидан мамнун бўлган одамларнинг улуши апрель ойига нисбатан 1,2 фоиз даражага камайди ва октябрь ойида 1,3 фоиз пунктга ўсди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг жамоатчилик билан алоқалар хизмати бизга берган маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter